Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болаларни масжидга келиши макрухми

21:35 / 18.04.2021 | хурсандбек | 1928

Ассалому алайкум! Кеча тарових намозининг 1-кунида имом ёш болаларни қачон намоз ўқишни ўргангандан сўнг олиб келинглар, билмаганларни олиб келманглар, болаларни катталар билан бир сафда туриши макрух амал деди. Ахир Ибн Аббос розияллоҳу анҳу балоғатга етмаган пайти пайғамбаримизнинг ўнг ёнларида ўқиганку? Болалар масжидда ўрганмасалар каерда ўрганадилар. Биз хам боболаримизни орқаларидан эргашиб келиб, намозга мехрими шу ерда тушган, одамларга қараб ўрганишни бошлаганмиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзини эплолмайдиган, намозни фарқига бормайдиган ёш болаларни олиб келиш тўғри эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ақли заиф ва ёш болаларингизни масжиддан четлатинглар” деганлар. Намозни тушунса, ён-атрофдагиларни намозини бузмайдиган даражадаги ёшда бўлса олиб келиш албатта жоиз. Шунинг учун болаларни олиб келаётганлар эътибор қаратишсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat