Ассалому алайкум шайх жаноблари илмингизни Оллох зиёда қилсин. Хазрат сайтни фарзанд тарбияси бўлимини барчаси кўриб чиқдим ва кўриш жараёнида бир биродаримизнинг саволларига жавоб берганингизни кўриб қолдим. Хазрат бола туғилганида раддомда қулоғига азон ва такбир айтса бўладими деган саволига уйда айтган яхши деб жавоб берибсиз. Мен яқинда фарзандлик бўлдим ва раддомда қулоғига азон ва такбир айтдим. Энди яна қайта уйда айтайми ва азон ва такбир айтиб бўлганидан сўнг унинг қилоғига сенинг исминг Омина дейиш керакми ёки айтишдан олдинми.