ассалому алайкум устоз. Сиздан рухсат сорамоқчидим. 1. Аввало сиздан узр сöрайман, бир қанча вақт аввал öртог'имдан Ақоид илми китобизни олиб анча қисмини öзимда у китоб йöқлиги учун дафтарга кöчириб олгандим. Энди буни нотöг'рилигини билиб ёқиб юбормоқчиман. 2. Мен Тошкент Ислом олийгоҳида öқийман. Дарсларда жавоб бериш ва дафтарга конспект ёзиш учун китоблариздан фойдаланишга руҳсат берасизми?3. Öртог'им билан ҳадис ёдламоқчимиз. Ҳадис ва ҳаётдан фойдаланяпмиз. Ёдлаш мақсадида öзимиз учун шахсий дафтарга китоблариздан ҳадисларнинг арабча ва öзбекча матнини кöчиришимизга руҳсат берасизми. 4. Дугонам билан китобларизни öқиб öзаро савол жавоб қиламиз. Шунга ёдлаш мақсадида, тез-тез öқиб туриш учун китобиздаги ма'лумотларни қайд қилиб қöйсак майлими. М: Ифк ҳодисаси Ойиша розияллоҳу анҳога қилинган туҳмат ҳодисаси, мусталиқ жангидан қайтишда юз берган. Шаклида.5. Мен Ислом маданияти ҳақида поwэр поинт презентасия қилётудим, манбани аниқ кöрсатиб, китобиздаги г'арб олимларидан келтирилган фикрларни ёзсам майлими