Ассалому алайкум! Ҳозирда Андижон шаҳри учун 2 хил Рамазон тақвими мавжуд бўлиб қолди. Биринчисида бугун яъни 17.04 куни учун ифторлик вақти 18:54 да, 2-сида эса 19:01 да. Буларнинг қайси бири тўғри? Биз шу кунгача 1-тақвим бўйича оғиз очаётган эдик, агар 2-тақвим тўғри бўлса олдинги тутилган рўзаларимизнинг ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Қуёшга қаранглар, қайси бири тўғрилигини билиб оласизлар. Валлоҳу аълам!