Ассалому алайкум! Доғистон давлатида ясалувчи, хар-хил турдаги "Сувинир", Ов учун" хамда "Ошхона" пичоқларини импорт қилиб, Ўзбекистонда сотмоқчи эдим. Аммо ўйлаб қолдим, охирги пайтда хар-хил жанжал ва арзимаган келишмовчиликларда хам одамлар бир-бирларига пичоқ кўтариб хатто қотилликга хам қўл уришмоқда. Дейлик мен сотган пичоқ билан кимдир бировга зарар етказса мен хам гунохкор бўлиб қолмайманми? Хозирги кунда "Сувинир" совға учун мўлжалланган бежирим пичоқлар кенг турда ясалиб, уларга харидор кўп. Лекин улар хам ўткир тиғли, жуда ўткир бўлади. Уларни сотиш ножоиз эмасми? Чет элда шахсий хавфсизлик учун, хатто ўсмир ёшдагилар учун хам пичоқлар сотилади. Ундай пичоқларни сотиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!