Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилага нажот истаб

03:00 / 08.12.2013 | Abduaziz Nabiyev | 2379
Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин, бир масалада жуда қийин аҳволга тушиб қолдим. Бу масалани сизга ёзиш ҳақида жуда кўп ўйладим, бошқа чорам ҳам қолмади. Аёлим охирги пайтларда майда нарсаларга, майда жанжаллар кўп чиқара бошлади. Сабабини сўрасам, ўзингиз ундоқ ўзингиз мундоқ, деб айбни ўзимга ағдаради. Борган сари итоатсиз бўлиб кетаётган еди, охирги пайтларда топишимнинг мазаси йўқлигини айтаверади. Онам, жигарларим билан тескари. Уларни айбларини айтиб ёмонлайверади.Онам билан хеч тил топиша олишмаяпти. Яқинроқда отам ўтганлари сабаб, онам бироз ўжар бўлиб қолдилар. Кўп нарсаларда аёлимга танбеҳ берадилар. Ўртада мен икки томонни ҳам эътиборсиз қолдирмасликка харакат қилаяпман. Майда гаплардан аёлим асабийлашаверади. Ўйлама десам, қандай қилиб ўйламайман, дейди. Асабий портлаш юз бериб, аёлим ўзини билмай қолди. Докторлар қизлик шароитидан сизларга кўника олмаяпти, дейишди. Қизлик уйида жуда эркин ўсган, истаган вақтида кўчага чиқиш, ҳоҳлаган буюмини сотиб олиш кабилар. Лекин бизда ҳар куни эмас, вазиятга қараб гоҳида 2-3 ой ҳам айланишга олиб чиқа олмаслигим мумкин. Лекин вақти вақти билан кўнглини кўтариб турамаман. Аёлим ҳаёти зерикарлигидан бундай ҳаёт орзу қилмаганини айтади. Унга ҳамма нарсаси бор, қорни тўқ, эгни бут эканини айтсам, эшитгиси ҳам келмайди. Аёлимга қаттиқ жаҳл эмас, тушунтириб айтаман. Охири аёлим бош кўтариш қилиб онам билан уршибди. Мен йўқ эдим ва уйига кетиб қолибди. Битта қизим бор. Аёлим билан гаплашгандим, у ўлганида ҳам уйимизга келмаслигини, кўргани кўзи йўқлигини айтди, насиҳатлар бефойда бўляпти. Ҳозир умуман гаплашмаяпмиз. Ажрашайлик десам, қизимни ҳеч ҳам етим қилишни истамайман. Келишга аёлим кўнмаяпти. Охирги пайтларда амалларга танбаллик қилаётган эди. Дам тез тез солиб турар эдим. Истихора ўқидим. Ярашганликни, келин қайтганлигини кўрдим. Лекин вазият борган сари оғирлашяпти. Ҳазрат, илтимос бирор йўл кўрсатинг, нима қилишни билмаяпман. Ҳурмат билан мухлисингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр қилинг. Аёлнинг қариндошларидан гапи ўтадиган одамни топиб, ёрдам сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat