Ассалому алайкум! Алиэкспресс орқали пул ишлаш ҳалолми? Тўлиқ тушунтиришга ҳаракат қиламан. Алиэкспрессда бирор маҳсулотни биз реклама қилсак ва реклама қилган маҳсулотимизни кимдир сотиб олса бизга cashback тарзида нечадир фоиз пул тўлайди. Маҳсулот сотувчи айтгандек бўлмаса мижозлар Алиэкспрессга шикоят қилиб пулини қайтариб олишлари мумкин. Мени иккилантираётган нарса бу фоиз. Шундай ишлаш ҳалолми? 2. Мусулмон аёлларига кийинишда авратларни ёпиш шарт. Аммо бошқа диндаги аёлларга ўзларини маданиятига мос кийимларни сотиш жоизми? Улардан келаётган пул ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Даллоллигингизга ҳақ олишингиз мумкин.
2). Ҳалол. Валлоҳу аълам!