Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туй

00:00 / 28.04.2011 | eski savollar | 5897

Мухтарам Шайх хазратлари Шу кунларда онам билан келишолмай турибмиз менинг булажак туйим хакида.Онам: хотин туйига кушикчи айтиб, уйинга тушиб. уйин кулги килмаиз деб сира куймаяптилар.. Мен эса: менинг турмушим бундай харом иш билан бошланадиган булса уйланмайман деб туриб олганман.Мен онамга агар Шайх хазратлари бундай туйга рухсат бермасалар килмайсизми десам.«Хазрат айтсалар майла, сен айтгандай булади демокдалар»Устоз бундай туйга шариатимизда рухсат йук деб уйлайман, чунки узим гувохи булганман Аёллар хаммани олдида раксга тушиб, сакраб, бир-бирларига пул кистириб уйнашади, мусулмон одам учун жуда уятли холат..Шуни эътиборга олган холда жавобингизни айтсангиз.Билмадим шояд сизни жавобингизни элтиб курсатсам уларни фикрлари узгариб колар...


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Минг афсуслар бўлсинким, китоб ўқишга унча одатлана олмаяпмиз. Бу масалани тўлиқ баён қилиб китоб чиқаргинимизга бир неча йил бўлди. Мени ҳали одамларга баён қилиб бера олмаган масалалардан буриб яна эски гапга қатишга мажбур қилмоқдасизлар.Мен ёзган гапларда (албатта мусикаларида ишк-мухаббат хакида булиши мумкун) деган гап мутлақо йўқ. Уни сиз ўзингиз тўқб олибсиз.

НИКОҲ ЭЪЛОНИ ВА УНДАКЎНГИЛХУШИ ҚИЛИШ

Рубаййиъ бинти Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйим бўлган куни келиб тўшагимга худди сен ўтирганга ўхшаб ўтирдилар. Шунда қизчалар чилдирма чалиб, Бадр куни қатл бўлган оталарим ҳақида хиргойи қилишди. Улардан бири: «Ичимизда эртага нима бўлишини биладиган Пайғамбар бор», деб айтди. Бас, у Зот: «Буни қўй, аввал айтаётганингни айт», дедилар». 

Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. 

Шарҳ: Рубаййиъ розияллоҳу анҳонинг оталари Муъаввиз, Авф ва Муоз исмли икки амакилари Бадрда шаҳид бўлган эдилар. Рубаййиъ вояга етиб Ияас ибн Букайр ал-Лайсийга турмушга чиқади. Тўйга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам келадилар. Ичкарига кириб, Рубаййиъ розияллоҳу анҳонинг тўшакларига ўтирадилар. Шунда қизлар чилдирма чалиб, Бадрда шаҳид бўлганлар, хусусан, Рубаййиъ розияллоҳу анҳонинг оталари (ота ва икки амакилари) мадҳида айтилган шеърни оҳанг билан куйга солиб айтадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам эшитиб ўтирадилар. Қизлар айтиб бориб, ичимизда эртага нима бўлишини биладиган, ғайбдан хабардор Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бор, деган маънодаги байтни ҳам айтадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни айтманглар, олдин айтаётган нарсаларингни айтинглар, деб кўрсатма берадилар. Ушбу ҳадисда тўйда кўнгилхуши қилиш жоиз экани баён қилинмоқда. Эркак киши қизлар оҳанг билан айтган шижоат, одоб-ахлоқ, сахийлик каби маъноларни ўз ичига олган байтларни эшитиши жоиз эканлиги чиқмоқда. Албатта, бу нарса парда ортидан бўлсагина ҳамда фитна бўлиши хавфи бўлмасагина жоиз, деганлар уламоларимиз.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«У киши Ансорийлардан бир аёлни куёвникига тушириб олиб борган эканлар. Шунда Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, сизда кўнгилхуши бўлдими? Чунки Ансорийларга кўнгилхуши ёқади», дедилар».

Бухорий ва Аҳмад ривоят қилганлар. 

Шарҳ: Бу ҳам тўйда шариат чегарасидан чиқмай ўйин-кулги қилиш жоизлигига далилдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам маълум қавмларнинг ҳатто ўйин-кулги, кўнгилхушини яхши кўришларигача инобатга олиб муомала қилганлари эътиборга сазовордир. Ансорийлар, Мадина аҳли мусулмонлари табиатида ўйин-кулгига мойиллик борлигини, тўйларида кўнгилхуши бўлиши жоизлигини Оиша онамизга эслатишлари шуни кўрсатади. Бошқа ривоятлардан маълум бўлишича, ушбу ривоятдаги келин Фориъа бинти Асъад исмли етим қиз бўлган. Оиша онамиз уни тарбия қилиб ўстирганлар. У қиз балоғатга етганида Нубайт ибн Жобир ал-Ансорийга куёвга берилган. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Фориъа розияллоҳу анҳони куёвникига келин туширди қилиб олиб борганлар. У киши қайтиб келганларидан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ривоятдаги саволни бериб, кўнгилхуши бўлган-бўлмаганини сўраганлар. Бошқа ривоятда: «Чилдирма чалиб, қўшиқ айтадиган қиз ҳам юбордингларми?» деганлар. Оиша онамиз: «У қиз нима деб айтади, эй Аллоҳнинг Расули?» деганлар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам биздаги ёр-ёрга ўхшаш байтларни айтганлар. Аёл-қизлар ўзлари эркакларга аралашмасдан чилдирма чалиб қўшиқ айтсалар, ўйин-кулги қилсалар жоиз. 

Муҳаммад ибн Ҳотиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Никоҳда ҳаром билан ҳалолнинг орасининг ажралиши, чилдирма ва овоздир», дедилар».

Насаий ва Термизий ривоят қилдилар. 

Шарҳ: Ушбу ривоятдаги ҳалол ва ҳаром никоҳ тўғрисидадир. Сир никоҳ, ҳаром никоҳни биров билмасин, деб овоз чиқармай, чилдирма чалмай, қўшиқ айтмай жимжитлик билан ўтказиб юборилади. Ҳалол никоҳни эса иложи борича кўпроқ ки-шига эълон қилиш, билдириш матлубдир. Бу катта хурсандчилик ва сурурга боис бўлган нарсадир. Ўша ҳалол қўшилишни эълон қилиш, кўпчиликка билдириш ила кўп одамларни гувоҳ қилинади, уларнинг иккиси шаръий равишда эру хотин бўлганларини ҳамма билади ва ҳақларига дуо қилади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу никоҳни эълон қилингиз, уни масжидларда ўтказингиз, унинг учун чилдирмалар чалингиз», дедилар». 

Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилдилар. 

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳга оид уч нарсага амр қилмоқдалар.

1. Никоҳни эълон қилиш. Бу зарурий нарса, олдин айтиб ўтилганидек, эълон орқали, икки ёшнинг ҳалол, пок равишда, шаръий оила қуриб яшай бошлаганларини кўпчиликка билдириб қўйиш бўлади.

2. Никоҳни масжидларда ўтказиш. Бунда турли ҳаром ва макруҳ ишлардан четлаш осон бўлади. Яъни, никоҳни эълон қилишнинг бир қисмини масжидларда ўтказиш яхшидир.

3. Чилдирма чалиш. Бу ила хурсандчилик изҳор қилинади. Никоҳнинг эълони кўпроқ тарқайди. 

Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Қуразата ибн Каъб ва Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳумоларнинг олдиларига бир никоҳ тўйида кирдим. Қарасам, қизлар қўшиқ айтмоқдалар.«Икковларингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бўлсангиз, Бадр аҳлилардан бўлсангиз, ҳузурингизда шундоқ иш бўлиб туриши нимаси?» дедим.«Хоҳласанг, бизлар билан ўтириб эшит. Хоҳласанг, жўна, кетавер. Батаҳқиқ, бизга никоҳ тўйида кўнгилхушига рухсат берилгандир», дедилар икковлари».

Насаий ва Ҳоким ривоят қилдилар ва саҳиҳ, дедилар. 

Шарҳ: Бу ривоятда никоҳ тўйларида кўнгилхуши қилиш жоиз экани яна ҳам очиқроқ баён қилинмоқда. Бўлаётган кўнгилхушига Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳу томонидан айтилаётган очиқ-ойдин эътироз ва фазл аҳли ва Бадр аҳли эгаларидан бўлган саҳобаларнинг рад жавоблари ғоят ибратлидир. Бадр аҳли бўлиш жуда ҳам улуғ мақом. Бу мақомга эришган кишилар ҳаммага ўрнак бўлганлар. Шунинг учун ҳам Омир розияллоҳу анҳу уларнинг қизлар айтаётган қўшиқни эшитиб ўтиришларини номуносиб деб билиб, танқид қилмоқчи, уялтирмоқчи бўладилар. Аммо натижа тамоман аксинча бўлиб чиқди. Икки улуғ саҳобий никоҳ тўйида кўнгилхушига рухсат берилганини айтиб, Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳунинг ўзини уялтириб қўйишди.

Топ рейтинг www.uz Openstat