Ассалому алайкум! Мен ўз қариндошларимдан қарзларим кўплиги учун закот сўраб олсам бўладими? Менга гунох бўмидими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
وَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا عَرَّضْتُم بِهِ مِنْ خِطْبَةِ النِّسَاء أَوْ أَكْنَنتُمْ فِي أَنفُسِكُمْ عَلِمَ اللّهُ أَنَّكُمْ سَتَذْكُرُونَهُنَّ وَلَكِن لاَّ تُوَاعِدُوهُنَّ سِرًّا إِلاَّ أَن تَقُولُواْ قَوْلاً مَّعْرُوفًا وَلاَ تَعْزِمُواْ عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّىَ يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَعْلَمُ مَا فِي أَنفُسِكُمْ فَاحْذَرُوهُ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ غَفُورٌ حَلِيمٌ
235. У аёлларга қочирим ила сов¬чилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда яширин тутишингизда гуноҳ йўқ. Албатта, сиз уларни эслашингизни Аллоҳ биладир. Лекин улар билан хуфёна ваъдалашманг. Магар маъруф сўз айтсангиз, майли. Фарз қилинган (идда) ўз муддатига етмагунича, никоҳ боғлашга қасд қилманг. Ва билингки, Аллоҳ ичингиздагини албатта биладир. Бас, Ундан огоҳ бўлинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир.
Ушбу оятда эри ўлгандан кейин идда ўтирган аёлга совчилик қилиш ҳақида сўз кетяпти. Аввало, бундай аёлга очиқдан-очиқ совчилик қилиш ҳаром, чунки у азада – иддада ўтирибди. Ўлган эрининг ҳурмати бор, унинг қариндош-уруғларининг ҳам дардига дард қўшмаслик керак. Лекин ояти кариманинг кўрсатмасига кўра, эри ўлиб, идда ўтирган аёлларга очиқ-ойдин эмас, ишора билан совчилик қилишда гуноҳ йўқ.
Очиқ-ойдин тиланчилик қилиш жоиз бўлмаган ўринларда ишора қилиш мумкин. сиз ҳам шундай қилинг. Валлоҳу аълам!