Ассалому алайкум! Аёлларнинг узук, зирак ва ҳоказо заргарликга тегишли буюмларига оз миқдорда мис қўшилар экан. Сабаби кумушга ишлов бериш мумкин эмас экан ва кумуш қаттиқ бўлиб туриши учун экан. Сайитда мис темир бронза каби металлардан бўлгани жоиз эмас деб бир саволнинг жавобини ўқидим. Ўз миқдорда қўшилсачи? Мен ўзим оддий бозордан узук зираклар олиб тақар эдим. Уларни мазҳабимизда жоиз эмас дейилган экан. Албатта мазҳабимга амал қилишни ҳохлайман. Аммо кумуш олаолмасам уларни тақишим яхши эмасми? Бу нарса тақвога ҳам боғлиқми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтганча миқдорни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!