Ассалому алайкум! Мен ҳуқуқни мухофаза қилувчи идорада ишлайман. Хозирги кунда бизда спорт тури бўйича мусобақа ўтказилмоқда. Мазкур мусобақа сабаб рўзани очишга мажбур бўлдим. Қазо рўзасини бир куни учун бир кун тутиладими ёки кўпроқми?
– Ва алайкум ассалом! Қасддан очган бўлсангиз бир кун қазо ва 60 кун кетма-кет каффорат тутасиз. Валлоҳу аълам!