Ассалому алайкум! Мен алоқа компаниясида ишлайман, шартномамиз бўйича фуқаро ўз паспорти билан келсагина сим карта берилиши керак, лекин аксарият инсонлар оила аъзоларини паспорти билан келишади, одамгарчилик юзасидан беришимизни сўрайди, уйлари узоқлиги паспорт эгалари келолмаслигини сабаб қилиб кўрсатишади, бошлиғимиз берувринглар бу гуноҳмас дейди, бошлиғимизни ҳам бошлиғи бор, лекин виждоним йўл қўймаяпти, компания хусусий. Бу ҳолатда одамгарчилик учун беришим гуноҳ бўлмайдими? 2. Одамлар сим карта олгани келганда сўрамасак ҳам нима мақсадда олишларини айтишади, мақсадларини эшитиб зино, фахш учун олаётганини билиб кишини хизмат кўрсатгиси келмайди. Илм учун тўғри мақсадларда ҳам оладиганлар бор Алҳамдулиллаҳ, лекин баъзи бир савияси паст инсонлар учраб қолса қандай йўл тутсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳолатга қарайсизлар.
2). "Бундай қилманг" деб бир оғиз тушунча бериб қўйиб сотаверинглар. Валлоҳу аълам!