Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени қизиқтираётган саволларим бор эди, шуларга сизлардан жавоб олсам дегандим.
1). Аллоҳ таолога шукурлар бўлсинки яқиндан беш вақт ва жума намозларини адо эта бошладим. Намоздан кейин «Астағфуруллоҳал аъзийм ва атууби илайҳ» истиғфор дуоси ёддан ўқирдим, ёд бўлиб кетганидан уйқумда, тушда хам айтадиган бўлдим, ҳаттоки хожатхонага ва ювиниш хонасига кирсам беихтиёр ичимдан айтадиган бўлдим. Буни зарари йўқми?
2). Намозни ўқишни бошлаганимда хар хил ўйю-фикрлар босади, лекин намозни ўқишда адашмайман. Шу ўйлардан қандай дуо ўқисам бўлади?
3). «Ёсин сураси»ни 41 марта ёки ундан кўп марта ўқиш ножоизми?
Ва алайкум ассалом! 1). Овоз чиқмаса бўлди. 2). Суралани таржима ва маъноларини ҳам ўрганиб тадаббур қилсангиз қалб бошқа томонга кетмайди. 3). У сурани фалонча ўқисин деган чеклов йўқ. Валлоҳу аълам!