Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ва касаллик

10:29 / 14.05.2021 | Nilufar | 1438

Ассалому алайкум! Мен қиз боламан. Ҳали турмушга чиқмаганман. Ўнг буйрагим ва чап тухумдонимда касаллик бор. Сувга тегинганим сари касаллигим зиёда бўлаётганини сезяпман. Ҳамма шартларни бажаришга ҳаракат қилдим. 1 мартадан аъзоларимни ювиб таҳорат қилиб кўрдим. 2 намозни вақтини яқин қилиб икки намозни бир таҳорат билан ўқидим. Ўзи намозга яқинда қайтгандим. Барибир оғриқлар бор. Яқинда хайздан покландим. Аммо 9кун давом этди. Аслида 7кунда яхши бўлардим. Мана ҳозир ғусл қилиб рўза тутганман аммо озгина қизил ажралма келиб қоляпти. Мен рўзамни давом эттираверайми? 2. Ҳозир намоз ўқимаяпман. Бундан буёғига нима қилай? Намоз жаннатнинг калитику?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қон келиши 10 кундан ошиб кетган бўлса одат миқдорингиз ҳайздан бўлади, қолгани истиҳоза бўлиб ўша кунларда қолдирилган намоз ва рўзаларнинг қазоларини адо қиласиз.

 2). Ўқинг, агар сув зарар қилса таяммум қилиб бўлса ҳам ўқинг. Агар юз қўлингизни ювиш зарар қилмасаю оёқларни ювиш зарар қилса, юз қўлни ювиб оёқни тўлиқ ювиладиган жойига масҳ тортиб олинг. Шу ҳам зарар қила таяммум қилиб ўқийверинг. Намозни асло қолдирманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat