Ассалому алайкум! Мен, уйдалигимизда отамга эргашиб намоз ўқийман. Лекин, отам намозда "Сано"дан сўнг "Аʼузу биллаҳи"ни айтмай, басмала билан Фотиҳани бошлайдилар. Рукуъдан турганда гавдани тўлиқ тиккаламай саждага кетадилар(қувватлари етади), намоз сўнгида салавотдан кейин салом бермай туриб, "Роббана аʼтина" дуосини ўқийдилар. Қолаверса, хозир тажвидни ўрганаётганим сабабли, қироатим нисбатан яхшироқ. Шу ҳолда, отамга эргашиб намоз ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Эргашсангиз ҳам қайта ўқиб олинг. Дилига тегадиган гапни айтиб қўйманг. Валлоҳу аълам!