Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларга намоз фарз эмасми

14:37 / 26.05.2021 | Charos Sultonovna | 1904

Ассалому алайкум! . Менга айтишдики аёл кишига 5 маҳал намоз фарз эмас.... Аёл киши эрини рози қилиш, оила азоларининг ҳизматини тўла тўкис адо этиш орқали беш маҳал намознинг савобини олади ва иншоАллоҳ жаннатга киради.... Агар намоз ўқиса эри ва оила ҳизматидан чалғиб намозга берилиб кетади – эмиш. Бу фикир қанчалик тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат....


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни айтган одам тез тавба қилсин, кофир бўлиб қолади. Чунки намозни Аллоҳ таоло фарз қилган ва у қатъий далиллар билан собит бўлган. Уни инкор қилган инсон кофир бўлади. Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар:

 إذا صلِّت المرأة خمسها، وصامت شهرها، وحفظت فرجها، وأطاعت زوجها، قيل لها: ادخلي الجنة من أيِّ بابٍ شئت  

Яъни: “Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга “жаннатнинг истаган эшигидан кир”, дейилади” (Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat