Ассалому алайкум! Шайх ҳазратларининг китобларида ўқиган эдим, ҳалол ризқ инсонни Аллоҳга тоат-ибодатга бошлайди, ҳаром ризқ маъсият-гуноҳга бошлайди деб. Шу ўринда менда бир савол туғилмоқда, яъни барча бенамозларнинг ризқига ҳаром аралашган, шу сабабли улар намозга бепарво бўлиб қолишган деб аниқ айта оламизми?
– Ва алайкум ассалом! Бошқаларни муҳокама қилмасдан биз ўзимизни оқибатимизни ўйлаб тураверайлик. Валлоҳу аълам!