Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳозирда мен чет элда ўқишдаман. Бизнинг ўқиш эрталабдан кечгача биз учун ажратилган хонада берилган вазифани бажаришдан иборат. Менинг атрофимда христиан динига мансуб гуруҳдошларим жойлашган. Шундай шароитларда бомдод ва хуфтон намозларидан бошқа намозларни вақти кирганида азонсиз, фақат такбирни айтган ҳолда ўқийман. Айтинг-чи, шундай давом этсам бўладими? Жавоб учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!