Ассалому алайкум! Қуръони каримнинг Наҳл сурасининг 43 оятига мувофиқ сизга сизлардан сўрайдиган саволим бор эди. Биз ёш оиламиз, уйланганимга 4 йил бўлди, бир йилдан бери ўлимни кўп эслайман, шу сабаб мен ўз аёлимни тиббиёт соҳасида ўқитмоқчи эдим, мен бу дунёдан у дунёга рихлат қилганимдан кейин қўлида дипломи бўлса ишини топиб олар деган мақсадда, лекин духтирлар кўпида шарм хаё бўлмайди, шайтон васваса қилиб йўлдан урсачи оилам ўлмасимдан олдин бузилиб кетсачи деб иккиланяпман, рашқим келяпти хозирдан, эри вафот қилгандан кейин ёмон йўлга кириб кетмасин деган мақсадда, маслахат беринг қандай йўл тутай бошим қотиб қолди, менинг уйимдан бошқа қолдириб кетадиган хеч нимам йўқ. Аёлизга ишонмайсизми демоқчи бўлсангиз Алхамдулиллах ишонаман, лекин шайтон борлигига хам ишонаман. Мен ўз аёлим билан жаннатда хам бирга бўлиш истагим бор. Ёрдам беринг илтимос, ризқ Аллоҳданлигига хам иймон келтирганман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз яхшиликни умид қилаверинг. Инсонни ҳар бирини ризқини Аллоҳ тақдирига битиб қўйган. Сиз ўлсангиз ҳам улар ризқсиз қолмайди. Тинч яшашни тарафдори бўлиб тураверинг. Валлоҳу аълам!