Ассалому алайкум! Мен рўмол, хижоб ва шунга ўхшаш аёллар бош кийимни тикиш билан уйда шуғулланаман. Бир куни хўжайиним жахл устида "Умринг давомида яна пул топадиган иш қилсанг сандан розимасман" дедилар. Аммо хозир бунга қаршимаслар. Хатто янада яхшироқ шароитларни қилиб бермоқчилар. Агар ман ишимни қилишни давом эттирсам хўжайиним мандан норози бўлиб қолмайдиларми?
– Ва алайкум ассалом! Қайтган бўлса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!