Ассалому алайкум! Мен яқинда довуд пирларга ис чиқариш ҳақидаги саволга берган жавобингизни ўқиб қолдим. Агар шундай қилинса диндан чиққан бўлади дебсиз. Менга тошма тошиётканди, шифокорларга кўриняпман лекин ҳали йўқолмади ва катта қариндошларимиз битта зиёратгоҳга бориш кераклигини айтишди. Мен буни нотўгри деб ўйладим, лекин ўша ердан ўтаётканимда балки умидвор бўлиб қолишгандир деб бордим ва Қуръон тиловат қилиб умидвор бўлишса умидларини узишсин деб ўша ердагиларга чалпак бериб келдик. Лекин мен у ерда фақат Аллоҳдан сўрадим,ўша ерда ўтканларни ҳаққларига дуо қилдим. Лекин ойим қандайдир ўша ерга ихлос қилганга ўхшадилар, лекин улар ҳам Аллоҳдан сўрадилар. Бундай ҳолатда менга ва ойимга қилган ишимизга нисбатан жавобингиз қандай бўлади. Бунда ҳам диндан чиққан ҳисобланадими? Энди биз нима қилишимизни маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Биз диндан чиққан демаймиз. Лекин уларга атаб бирор нарса қилманглар. Валлоҳу аълам!