Ассалому алайкум! Ман намоз ўқиб бўлгандан кейин дуолар давомида "Аллоҳим қиёмат куни мағфиратингни дариғ тутма" деб дуо қилар эдим. Кеча "Аллоҳим қиёмат куни мағфиратингни дариғ тутма" дейиш ўрнига дуо каломларини тез айтиш давомида адашиб, ўзим билмаган ҳолда "Аллоҳим қиёмат куни мағфират қилмагин" деган сўзни айтиб юбордим. Бунда "дариғ тутма" сўзини "қилмагин" сўзига ўзим англамаган ҳолда адаштириб юборибман. Айтиб бўлган заҳотим нима деганимни тушуниб Аллоҳдан кечиришни сўраб илтижо қилдим. Лекин қўрқиб кетяпман айтган гапимни маъносини ўйлаб. Энди нима қилсам бўлади? Бу гапим учун қандай жавоб бераман?
– Ва алайкум ассалом! Тилни адашуви учун гуноҳ бўлмайди агар тезда тузатилса. Валлоҳу аълам!