Бадр ғазоти жараёнида яҳудий ва мунофиқлар Пайғамбар ўлдирилибди, мусулмонлар мағлуб бўлишибди, деган ёлғон миш-мишларни Мадинада тарқатишганини билган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр жангидан сўнг Мадина аҳлига ғалаба хушхабарини етказиш учун Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳуни Мадинанинг олия (юқори тараф) аҳлига, Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни софила (қуйи тараф) аҳлига юборган эдилар.