Ассалому алайкум! Мени озиқ-овқат дўконим бор ва мен у ерда кечгача бўламан. Пешин, аср, шом ва баъзан хуфтонни хам шу ерда ўқийман. Яқинда бир танишим намозни дўконда ўқима у ерда махсулотларнингни расмлари бор бўлмайди деди. Вахолангки қибла тарафимда хеч нарсани расми йўқ девор холос. Лекин орқа ва ён тарафларимда махсулотлар бор. Олдин ўқиган намозларимни хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Қибла томонда расм бўлмаса бўлдида. Жоиз. Валлоҳу аълам!