Ассалому алайкум! Бирор бир ибодатни малол олиб қилиш тоқатидан ташқари амал ҳисобланадими? Умуман бу икки истилоҳ бир мано бўса, яъни малол олиш ва тоқатидан ташқари иш қилиш. Бундай амалларнинг ҳукми нима?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандаларининг тоқатидан ташқари ишга буюрмайди. Бу Унинг фазлидир. Малолланиш инсоннинг нафсининг тарбиясига тегишли нарсадир. Валлоҳу аълам!