Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк бўлиб қолмайдими

17:40 / 23.06.2021 | Хамробек | 1617

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз сухбатида фарзандлари турмаганлиги сабабидан бир ёши улуғ қори додани хузурларига дуо олиш мақсадида борибдилар. Шунда қори дода "Симён пари" номли жин борлиги аниқ у фарзанд туғилганида уни бўғиб зиён беради деганлар. Шу тўғрисида мен ихтилоф қилиб бу нотўғри этиқод дедим ва шу саволни жўнатаяпмиз. Динимиз бу хақида нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз ҳамма нарсани Аллоҳдан деб иймон келтирганмиз. Доим бизни устимизда Аллоҳнинг тадбири бўлади. Банданинг иши шариатга мувофиқ барча сабабларини қилади ва натижани Аллоҳдан кутилади. Ана шундай тадбирлардан бири ҳадисда келгани каби янги туғилган чақалоқнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтишдир. Қори дода айтган “Симён пари” аслида “Умму Сибён” деб аталадиган жин ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари чақалоқларнинг қулоғига азон айтганлар.
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳо Ҳасан ибн Алини туққанида унинг қулоғига намознинг азонини айтаётганларини кўрдим».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса Аллоҳнинг зикри бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади.
Бундан ташқари, боланинг қулоғига азон ва иқома айтишнинг яна бир ҳикмати бор.
Ҳусайндан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дедилар».
Абу Яъло ривоят қилган.
«Умму Сибён» болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир. Унинг қиладиган иши гўдакларга зарар етказишдан иборат. Аммо боланинг қулоғига азон ва такбир айтиб қўйилса, мазкур жин болага зарар етказа олмай қолади. Бунинг устига, азон ва такбир боланинг қалбига, бутун вужудига яхши таъсир қилишидан умидворлик ҳам бор. (“Соғлом бола” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat