Ассалому алайкум! Бирор кишининг диний қарашларида катта нуқсонлар бўлса, биз уни тўғирлашга масъулмизми? Масалан, қадр кечаси ҳақидаги эътиқоди нотўғри бўлса? Индамай суҳбатни давом эттирсак, гунохкор бўлиб қолмаймизми?
Ва алайкум ассалом! Ҳолатга қаралинади. Гоҳ ўринларда тўғрилаш фарз, гоҳида эса (жонига зарар етказадиган, фитна қўзғайдиган бўлса) ҳаром бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!