Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расулуллоҳга муҳаббат

00:00 / 18.01.2013 | eski savollar | 2490
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх хазратлари. Сизга ушбу мактубни ёзишимга сабаб, бугун шаҳримиз масжидларининг бирида, жумъа маърузасида эшитганим ва таъсирланганим бир ҳикоя бўлди. Эшитганимни мусулмон ака-укаларим ва опа-сингилларимга илиндим. Иймонлашгим келди. Қолаверса бунинг эвазига Роббимдан ажр умидим ҳам бор. Бу ҳикояни эшитиб, яна бир бор амин бўлдимки, Аллоҳга ва унинг Пайғамбари Муҳаммад соллалоҳу алйҳи вассаламга бўлган муҳаббат инсонларни икки дунё саодатига эришишига сабаб бўлади. Ҳурматли хазрат, биламан Сизларда бу сайтга жойлаштиришга арзигулик материаллар жуда ҳам кўп, лекин шундоқ бўлса-да, муносиб кўрсангиз, ушбу ҳикояни сайтга жойлаштиришса, зеъро шу сабаб бўлиб, ўқувчиларнинг қалбида Росулуллоҳга бўлган муҳаббат бир поғона бўлса ҳам ошса. Бу ҳикоя яқин кунларда бўлиб ўтган воқеа экан, уни ўзимча “Ибратли муҳаббат” деб номладим.“Ибратли муҳаббат” Хаж ибодатига борган бир мусофир киши кўчадан йигирма беш минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни топиб олибди. Пул эгасини топиш мақсадида, эълон берибди, сўраб-суриштирибди, лекин ҳар чанд уринмасин уйига қайтгунича ҳам пул эгаси топилмабди. Юртига қайтгач ҳам сўраб-суриштиришда давом этибди. Интернет тармоғи орқали эълонлар берибди, лекин бу ҳам фойда бермабди. Орадан бир йил ўтгач бу пулни ўзига сарфлашни харом билиб, рафиқаси билан маслахатлашиб, пулнинг ҳаммасини бева-бечора ва камбағалларга тарқатиб юорибди. Орадан кўп ўтмай уйига икки йигит келиб, топиб олинган йигирма беш минг АҚШ долларининг эгаси эканликларини айтишибди ва пулни қайтаришини сўрашибди. Буни эшитган ҳалиги киши нима қилишини билмай, тўғрисини айтса улар ишонмасликларидан қўрқиб, Аллоҳга таваккал қилиб, эртага келишларини илтимос қилибди. Ўша куни туни билан ибодат қилиб, Аллоҳдан уни бу хижолатли ҳолатдан қутқаришини сўраб йиғлаб дуолар қилибди. Тонга яқин чарчаб, кўзи уйқуга кетиб қолибди. Туш кўрибди. Тушида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам унга қараб, - “Хафа бўлма эй умматим, сен қўшни шаҳардаги Абдуллоҳ исмли кишини топ ва ундан ёрдам сўра. У саҳоватли бойлардан, сенга албатта ёрдам беради ва яна унга шуни айтгин-ки, у менинг чин умматимдир, у менга ҳар куни тонгда юз маротаба саловат айтишни ўзига одат қилиб олган”, дебдилар. Тонгда туриб, қўшни шаҳарга бориб, Росуллулоҳ айтган манзилдан Абдуллоҳнинг хонадонини топиб, уни чақирибди ва ичкарига киришга изн сўрабди. Ичкарига киргач, у билан саломлашиб, - “Мени сизнинг олдингизга Росулулоҳ жўнатдилар”, деб, бўлган воқеанинг ҳаммасини айтиб берибди. Яна, - “Росулуллоҳ айтдилар, сиз у зотнинг чин уммати экансиз ва ҳар тонгда Росулуллоҳга юз маротаба саловат айтар экансиз” дебди. Буни эшитган Абдуллоҳ хўнг-хўнг йиғлаб,- “Росуллулоҳ айтган одам сиз экансизда, кеча менинг ҳам тушимга кириб, сизнинг келишингизни айтган эдилар, сизни кутиб турган эдим”, дебди. Икалалари бир-бирларини қучоқлаб, бўлиб ўтган воқеадан таъсирланиб, Росулуллоҳга бўлган муҳаббатлари қалбларида жўш уриб, хўнг-хўнг йиғлабдилар. Сўнг Абдуллоҳ уйидан эллик минг АҚШ доллари олиб чиқиб,- “Мана шу пулни ҳаммасини олинг, пулнинг ярми топиб олган пулингизни қайтариш учун, ярми эса Росулуллоҳга бўлган муҳаббатингиз учун сизга ҳадя”, дебди. Ҳалиги киши пулни олиб уйига қайтибди. Келишилганидек пулнинг эгалари келишибди. У киши пулни қайтара туриб, йиғлаб-йиғлаб уларга бўлган воқеани айтиб берибди. Улар ҳам бўлган воқеадан таъсирланиб, пулни олишдан воз кечишибди. Улар ҳам Росулуллоҳга бўлган муҳаббатингиз учун деб пулни у кишига ҳадя қили юборишибди. (Ҳикоя тугади) Эшитганимни қўлимдан келганича баён қилдим, хато ва камчиликлари учун маъзур тутасизлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Бу мақолангиз тез орада ислом.уз сайтига жойлаштирилади, ташаккур.

Топ рейтинг www.uz Openstat