Ассалому алайкум! Психологияда онг остидаги блокларни тозалаш учун бажариладиган отани кечириш онани кечириш практикалари масалан “Мен Дилфуза ўз отамни кечирдим” деб ичида 490 марта такрорлаш ва шу каби медитациялар ҳақида ислом динида нима дейилган? Бу харом ёки гунох эмасми? Ахир ота-онадан хафа бўлишга хаққимиз йўқ дейилганку.
– Ва алайкум ассалом! Инсон диндан узоқлашгани сари ўзига ўзи меъёр белгилаб олар экан ва ўша меъёри бўйича ҳукм чиқариб ҳаёт кечиришни бошларкан. Ўзининг меъёрига тушган нарса гарчи шариатда жоиз бўлса ҳам унинг наздида ножоиз, баъзи нарсалар эса шариатда ножоиз бўлса ҳам унинг меъёри бўйича жоиз бўлиб қолар экан. Ўшалар бу меъёрни танлашда кўпинча ўз ақлларини, яшаб турган муҳитининг урф-одатини, ҳатто ғарбнинг маданиятини ҳам ўлчов асоси қилиб олишмоқда. Бунинг натижасида ота-она фарзандининг олдида, устозлар эса шогирдлари ёнида жиноятчига айланишмоқда. Аллоҳ ва расули Қуръон ва ҳадисда белгилаган меъёрлар уларнинг наздида икки пуллик қадрсиз нарса ҳисобланмоқда. Шундай бўлсада сиз атаётган тажрибалар инсонларнинг ўртасидаги ислоҳга ёрдам берса, бир-бирига нисбатан бўлган нафратларни йўқотишга ёрдам берса бундан фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!