Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калтакесак тушган идиш

08:03 / 28.06.2021 | Gulnoza | 2365

Ассалому алайкум! Биз қишлоқда истиқомат қиламиз. Кир ювадиган машинамиз ташқарида яъни очиқ жойда туради, кир ювадиган машинани қопқоғи ёпилмай очиқ қолган пайтда ичига калтакесак тушиб қолибди, уни поклаш учун неча марта ювиб ташлаш керак, ишлатгани кўнглим чопмаяпти! Калтакесак тушган идиш нопок ҳисобланадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Чунки калтакесакларда оқучи қон йўқ. Худди пашша ёки чивин каби нарса тушиб ўлиб қолгандек бўлади. Улар ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уларни бир шўнғитиб таомингизни еяверинглар” деганлар. “Кифоя” китобидан: 

وَسُؤْرُ الْآدَمِيِّ وَالْفَرَسِ وَكُلِّ مَأْكُولٍ طَاهِرٌ وَسِبَاعِ الْبَهَائِمِ نَجِسٌ وَالْهِرَّةِ وَالدَّجَاجَةِ الْمُخَلَّاةِ وَسِبَاعِ الطَّيْرِ وَسَوَاكِنِ الْبُيُوتِ مَكْرُوهٌ وَالْحِمَارِ وَالْبَغْلِ مَشْكُوكٌ
يَتَوَضَّأُ بِهِ وَيَتَيَمَّمُ إِنْ عَدِمَ غَيْرَهُ، وَالْعَرَقُ كَالسُّؤْرِ
 

Одамдан, отдан ва ҳар бир гўштини еб бўладигандан ортиб қолган сув покдир.
Йиртқич ҳайвонларники нажасдир.
Мушук, қўйиб юборилган товуқ, йиртқич қушлар ва уйлардан маскан оладиган сичқон, калтакесак каби ҳайвонларники макруҳдир.
Эшак ва хачирники шаклидир. 
(Таҳорат олувчи) ундан бошқасини топа олмаса, ундан таҳорат қилиб, кейин таяммум ҳам қилади.
Тер ҳам ортган сувга ўхшайди.
Қўйиб юборилган товуқ нажосатли нарсаларни ейди. Бунга ёввойилашиб кетиб, нажосатларни ейишга одатланган сигир ва туялар ҳам қўшилади. Мазкур нарсалар, йиртқич қушлар ва мушук, сичқон, илон каби уйларда учраб турадиган ҳайвонлардан ортган сув макруҳдир. Бошқа сув бўлмаган ҳолатдагина буларни ишлатса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat