Ассалому алайкум! Саволим учун узр сўрайман. Қидирув хизматидан фойдаланиб шунга ўхшаш савол топа олмадим. Агар тармоқли маркетингга аъзо бўлсаю, фақат ўзи учун нарсалар сотиб олса (ички нархига) бу ҳам ҳаромга кирадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетингда ишлаш шаръан жоиз эмас, ундаги нарсалар шариатга хилоф ва гуноҳ ишларига ёрдам бўлмаса сотиб олишда зарар йўқ. Валлоҳу аълам!