Ассалому алайкум! Ёшим 13да. Мактабда ўқийман. Аллоҳга шукр 5 маҳал намоз ўқийман. Аммо, мактабдаги дарслар 13:00да бошланади. Шу сабабли пешин намозини эртароқ ўқишимга тўғри келяпти. Шундай қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тақвимдаги вақти кирган бўлиши шарт. Масалан ҳозирги кунларда Тошкент шаҳрида пешинни вақти 12:25да киради. Шундан кейин ўқиб олиш мумкин. Валлоҳу аълам!