Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл қилинадими?

17:53 / 29.06.2021 | Kurganov Sharofiddin | 1798

Ассалому алайкум! Тушида хам хаёлида хам шахват қўзғатувчи холат бўлмаса ва жинсий азоси қўзғалмаса лекин шамоллаш туфайлими ёки бошқа сабаб туфайлими оз-оз оқиш ранг суюқлик чиқса, ғусл қилиш керакми? Бу нарса текган ички кийимда намоз ўқиб бўладим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта шифокорга анализ топшириб аниқлатиб олинг. Агар шамоллаш туфайли выделения келаётган бўлса, ғусл қилиш шарт эмас, таҳорат қилиш кифоя қилади. Теккан нарсанинг моқдори шаръий дирҳамдан катта бўлиб кетса, кийим намозга ярамайди. Шунинг учун бир парча мато ёки бошқа нарса қўйиб олсангиз, мабодо суюқлик чиқса кийимингизга тегмайди. Намоз ўқияпганда ўша матони олиб ташлаб ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat