Ассалому алайкум! Квартирамизда сув соат 6дан кейин келади, бир нечтамиз кв.да; тахоратимизга етарли сув сақлаб қўямиз (кечаси 23:00га яқин ўчади). Эрталаб жунублик етса(бомдод 5:08да чиқади). Ғусл қилишга шароит йўқ(яъни сув йўқ бўлгани учун), таҳорат қилишга бор. Ман шу холатта жунубликдан чиқиш учун таяммум қилиб кейин намоз учун таҳорат олиб, намоз ўқисам бўладими? Ёки сув келишини кутиб, ғусл қилиб кейин қазосини ўқиб оламанми?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ғуслни ҳам ҳисобини олиб, идишларга сув олиб қўйинглар. Мусулмон одам ибодатларда зийрак ва ҳимматли бўлиши керак. Валлоҳу аълам!