Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози

19:59 / 14.11.2016 | Husniddin | 3342

Ассалому алайкум! Ёшим 23 да, икки ой аввал витр намозини ўқиётгандим, бир киши “витр намозини тариқат илмидан ҳақиқат илмига етган кишилар ўқийди. Бизга беш махал намоз фарз бўлган. Сен витр намози билан олти махал ўқияпсан. Сен ҳозирча витр намозини ўкимасанг ҳам бўлаверади” деди. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатсиз тариқат залолатдир. У одам қўпол хатоликка йўл қўйибди. عَنْ خَارِجَةَ بْنِ حُذَافَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدْ أَمَدَّكُمْ بِصَلَاةٍ هِيَ خَيْرٌ لَكُمْ مِنْ حُمْرِ النَّعَمِ وَهِيَ الْوِتْرُ، فَجَعَلَهَا لَكُمْ فِيمَا بَيْنَ الْعِشَاءِ إِلَى طُلُوعِ الْفَجْرِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ Хорижа ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар ва: «Албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир намозни зиёда қилди. У сизлар учун қизғиш туялардан ҳам яхшидир. У ҳам бўлса, витрдир. У зот сизларга уни Хуфтондан то тонг отгунча қилди», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган. Шарҳ: Ўша пайтда қизғиш туялар арабларнинг энг обрўли мулки бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «У сизлар учун қизғиш туялардан ҳам яхшидир» деганлари витр намози қанчалар фазлга эга эканлигига яна бир ҳужжатдир. Шу билан бирга, у ҳанафийларнинг бу намозни вожиб дейишларини қувватловчи кучли далил ҳамдир. Ушбу ривоятдаги «У зот сизларга уни Хуфтондан то тонг отгунча қилди» деган жумладан витр намозининг аввалги ва охирги вақтлари ҳам билинади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat