Ассалому алайкум! Қиз бола 17 ёшиди хунарсиз турмушга чиқади эрига хамма вақт итоат қилиб бору йўғига кўниб келган. фарзантлар дунёга келтириб ўстириб у вақтда эрнинг молиявий ахволи ёмон эди орадан 17 ўтгач эрнинг бойлиги ошиб аёлига қараб сен менга хеч ким эмассан хамма нарса меники сен кимсан ўзинг деган сўзлар билан хақорат қилса нима, аёлнинг эр ишлаб топган мол мулкда хақи йўқми? Ахир у аёл хам умрини ўтказиб мехнат қилиб яшаган бўлса?
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг ва балоғатга етмаган фарзандларнинг нафақаси эрнинг зиммасида бўлади. Эрнинг ишлаб топган нарсасида аёлининг ҳаққи унга берилган маҳр ва қилинган нафақадир. Нафақа ҳаёт учун керак бўладиган ҳамма харажатларни ўзи ичига олади. Ана шуларни эркак киши таъмилаши шариатда вазифаси ҳисобланади. Лекин “сен менга хеч ким эмассан” деган гапини талоқ ниятида ёки бошқа яшамаслик мақсадида айтган бўлса, талоқ тушади. Бундай масалалар жонли мажлисда, тарафларнинг ҳозирлигида ечилади. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган ҳақиқий бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!