Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диний матнларда иқтибос келтириш

20:37 / 04.10.2022 | Sharifiy | 1007

Ассалому алейкум, устозлар. Динимизга тегишли мавзуларда кўплаб мақола, китоб ва ижтимоий тармоқларда матнлар чиқаетганидан Яратганга чексиз шукурлар бўлсин. Парвардигор ислом.уз портали ҳодимларига жамиятимизнинг диний маърифатини ошишига катта масъулият юклаб қўйганлиги порталнинг ўқувчилари ва мухлислари сонидан, ундаги турли-туман мавзуларнинг кўплиги ва юқори сифатлилиги далилдир. Сўнгги вақтларда, қатор диний мавзудаги мақолаларда муаллифларнинг аниқ фан, ижтимоий-гумманитар фан олимлари, машҳур инсонларининг фикрларига иқтибос (ссылка рус.) келтиришаётганига гувоҳ бўляпман. Бу албатта ўз-ўзидан яхши ҳолат. Бироқ кўпинча муаллиф иқтибосни ўша олимни илмий ишини еки фаолиятини ўрганиб, уни ёритаётган мавзуси учун муҳимлиги учун эмас, шунчаки «дунёвий олимнинг» еки машҳур инсоннинг фикрини иқтибос қилиш расм булгани учунгина келтиргандек бўлади. Натижада иқтибос илмий тамоиларга таянмасдан (қайси манбадан олинган, қачон нашр қилинган) матнга тушади. Диний мавзудаги иқтибослар жуда чиройли – қайси оят, қачон нозил бўлган, нима учун нозил булган, ҳадис бўлса қанақа ҳадис, ровийси ким, кимлар ривоят қилган - ҳаммаси айтиб утилади. Машааллаҳ. Бу тамоил ҳали замонавий Ғарб фани иқтибос келтириш у ёқда турсин ўз тадқиқот доирасини англамаган 8-9 асрларда шакллангани ақл эгаларини ҳайратга солади. Бироқ диний булмаган иқтибосларимиз «Эйнштейннинг айтишича, Кустонинг гувоҳлик беришича, Лев Толстойнинг ёзишича, психологлар айтганки…» - кўринишида қолиб кетябти. Биринчидан бу жуда нотўғри, олимларимизнинг меҳнатларини сифатсиз бўлиб қолишига сабаб бўлиб қолади. Иккинчидан фитналарга сабаб булади. Чунки манбаси текширилмаган битта далил матнга тушиб қолса бутун матн зиён кўради. Елғон гап ҳақ гапни хам булғайди. «Дунёвий олим» гапининг заифлиги бир кун келиб, диний матнга ҳам путур етказади, гўеки матндаги хамма гаплар ҳам заиф бўлиб қолгандек бўлади. Ижтимоий гуманитар еки аниқ фанларнинг вакиллари дин вакилларини устидан кулишларига сабаб бўлиб, бунда динимиз зиён кўриши мумкин. Ўшанга силардан илтимос, диний мавзудаги мақола ва китобларни чоп этиш борасида қанақадир тамоилларини ишлаб чиқилишини ташаббусини қилсаларинг. Ва айниқса далил ва иқтибос келтириш борасида зарурат булмаса ортиқча иқтибосларни келтиришни расм қилмасликка, иқтибос келтирилса манбаси ўрганилиб, мантиқий заруратдан келиб чиқиб қатий илмий тамоилларга амал қилиб келтириш зарурлигини тушунтирсаларинг. Шунда олим ва дин фаолларимизнинг ишлари янада кучлироқ, Аллохнинг розилиги учун илму маърифатга хизмат қиладиган бўлса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўринли мулоҳаза бўлибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat