Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлим ҳақида

06:14 / 06.07.2021 | Sevara | 1401

Ассалому алайкум! Ҳар куни хуфтон вақти кириши билан ҳаёлимда ўлим ҳақида турли хил ўйлар келаверади. Хуфтонни ўқигунимча бугун тунда ўлиб қолсамчи деган ўй бошимда айланаверади. Тасбеҳ айтаман, оят-ал курсини ўқийман, ухлаб қогунимча салавот, истиғфор айтиб ухлайман. Лекин барибир шу ўй ҳеч тарк этмаябди. Бундай ҳолатда нима қилим кераклиги ҳақида тавсиялар сўрамоқчиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон ўлимни эслаб турса, гуноҳлардан тийилиб туради. Ўлимдан қурқиш бу табиий ҳолат ҳисобланади. Мусулмон киши ўлиб қолса, солиҳ амаллари кесилишидан хавфсирайди. Мусулмон киши ҳаётини доимо ўлимга тайёр бўлиб ўтказиши керак. Шариатда ўлимни эслашликка буюрилган. Ҳадиси шарифда: “Лаззатларни парчаловчи(ўлим)ни кўп эсланг”, дейилган. Сиздаги ҳолат ин ша Аллоҳ, ўзингиз ва қилиб турган амалларингизни муҳосаба (ҳисоб-китоб) қилишингизга ёрдамчи бўлади. Машойихларнинг баъзилари шогирдларга “робитаи билмавт” яъни ўлимни эслаш вазифасини ҳам беришади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat