Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омонат

19:24 / 28.05.2022 | Moxichehra | 662

Ассалому алайкум! Менинг бир дугонам бор биз квартирада бирга турардик карантин сабабли уйга кетишга тўғри келди шу пайт менинг бир неча кийимларим ва буюмларим қолиб кетди орадан вақт ўтиб ўқишимиз бошланди лекин дугонам менинг нарсаларимни қайтариб бермади сўрасам у нарсаларни онам ташлаб юборган дейди тўғриси у нарсалар мен учун жуда қадрли ҳам сифатли эди маслаҳат беринг мен энди бу нарсаларимни ўрнига шунга ўъхшаш нарса олиб бер десам бўладими ёки бу ишим дуруст эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Омонат молини узрсиз ахлатга ташлаб юбориш унга тажовуз қилиш ҳисобланади. Тажовуз қилган тараф ҳалок бўлган омонатнинг мислини ёки қийматини тўлаб бериши лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat