Ассаломалекум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳ. Шайх ҳазратлари шубхалардан қутилиш мақсадида сизга бир савол билан мурожат қилмоқчидим. Мени таҳоратни ушлаб туришим жудаям қийин,шунинг учун намоз о'қиётганда ёки бир намоздан иккинчи намозга қадар таҳоратни ушлаб туришим (я'ни орқадан ёки олдинда келадиган нажасни) тийиб туришим то'г'рими. Эшитишим бо'йича намоз пайтида олдидан ёки орқадан нажасга эҳтиёж бо'лсаю у нажас чиқмасаям (сиқиб то'хтатиб турса) таҳорат синармуш, шу то'г'рими? Олдиндан раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бир нарса чиқмагунича таҳорат бузилмайди. Таҳорати қистаб турган одамнинг таҳорати бузилмайди.