Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васваса қўлни кўп ювиш ҳақида

17:46 / 28.09.2020 | Dilshodbek | 2360

Ассалому алайкум устозлар! Мен қўлимга нажосат текканда васваса бўлиб кўп вақт қўлимни ювадиган бўлиб қолдим. Жуда кўп юваверганимдан қўлим яра бўлиб кетди. Билимсизлигимдан шайтонни васвасасига алданиб қолмоқдаман. Устозлар шунинг учун бир нечта саволлар бор эди қисқа жавоб бўлса бўлди. Олдиндан узр сўрайман бир нечта савол бераётганимдан бу саволлар жавоби мен учун муҳим васвасадан қутилишни хоҳлайман. Таҳорат олишим жуда чўзилиб кетмоқда. Бомдодга тонг отиши билан турсам истинжо ва таҳорат қилиб келаман дегунимча 5 минут қолган бўлади қуёш чиқишига фақат фарзни ўқиб оламан шунинг учун бу саволлар жавоби менга муҳим. 1. Агар қўлни қайсидир қисмига нажосат тегса қўлни ҳамма жойини 1- марта ювиб томчи томмайдиган ҳолатга олиб келиб, кейин 2- марта ювиб буни ҳам шундай ҳолатга олиб келиб 3-марта ювиб сочиққа артишик керакми? Ёки шундай 3 марта ювиб қўйсам бўлдими? 

2. Истинжо қилишдан олдин қўлни 3 марта ювиб кейин истинжо қилиш керакми? Мен истинжодан олдин ҳожатга кириб кичик ёки катта ҳожат қилиб олсам қўлимга нажосат тегса қоғозга артиб кейин ўша қўлим билан аврат жойларни ювсам бўладими? Ҳозир мен катта ва кичик ҳожатда қўлимга нажосат тегса ҳожатхонадан чиқиб қўлимни 3 марта ювиб кейин кириб истинжо олаяпман. Кейин чиқиб яна 3 марта ювиб қуритиб кейин таҳорат олмоқдаман. Битта қўлиб ювиб қуритишга 10 минут вақт кетмоқда 4. Истинжода аврат жойларни қўлим билан ювганимдан кейин қўлим ҳам нажосат бўладими? Истинжодан чиқиб 3 марта ювиб қўлимни томчи томмайдиган холатга олиб келмасдан оғизга сув олиб таҳоратни бошлаб кетсам бўладими? 5. Агар баданимни баъзи қисмига нажосат тегса ўша жойни ювсам сув томчилаб оқиб бошқа нажосат тегмаган жойларга ҳам сачрайди ва оқиб ўтади масалан қорнимга тегиб қолса сув билан ювсам сув бошқа жойларга ҳам сачрайди ва озроқ оқиб ўтади. Бундай ҳолатдан қандай ювиш керак? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Уч марта ювсангиз бўлди. 

2). Уч марта ювиш шарт эмас. ювиб қуритишга ҳожат йўқ. 

4). Жой тоза бўлиши билан қўл ҳам тоза бўлади. 

5). Буни ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat