Ассалому алайкум! Мен бозорда тижоратчиман, савдо Аллоҳимга шукур яхши лекин намоз ўқиб ташлаб кетганман ва ичиш тамаки махсулотларидан истемол қилмоқдаман. Савдода ёлғон ҳам гапириб тураман, клентга ундоқ бундоқ деб ёлғон қўшаман топаётган пулим оилам учун ҳалолми? Намозни бошлашим керак лекин эрталаб тураолмаябман ва савдоҳам пасайган.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни ислоҳ қилинг. Ичиш, чекиш ва ёлғон гапиришни дарҳол тўтатинг. Тавба қилиб, қилган ишингизга надомат қилиб, бошқа бу ишларни қилмасликка азму қарор қилинг. Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Шундай экан, намозни ҳеч канда қилмай ўқинг. Намозни савдо юришмагани учун эмас, Аллоҳ буюргани учун Унинг розилигини кўзлаб ўқинг. Ҳаётингизни ҳам савдоингизни ҳам шариатга мувофиқ қилинг. Акс ҳолда қиёматда аламли азоб бор. Валлоҳу аълам!