Ассалому алайкум! 20-25 йиллар олдин ислом хақида тушунчаси умуман йўқ бўлган. Қишлоқда тўй қилишган. Аммо улар никох ўқитиришмаган бўлса, шунча қилган муносабатлари зино ва болалари зинодан бўлган хисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳнинг асосий шартлари гувоҳлар (камида икки эркак ёки бир эркак икки аёл) ва ийжоб-қабул (яъни бир тарафдан оилавий ҳаёт куришга таклиф иккинчи тарафдан унга розилик). ЗАГСдан ўтаётгандан гувоҳлар олдида никоҳ боғланадиган гаплар атилган бўлса, никоҳлари боғланган бўлади. Яна бир масала маҳр масаласи бор. Никоҳ вақтида айтилмаган бўлса, кейин берилса ҳам бўлади. Шу билан никоҳ боғланган бўлади. Сизлар суриштириб кўринглар. Мабодо ота-онанинг ҳолати шунақа бўлган бўлса, фарзандлари буни муҳокама қилиб, ота-онани кўнглини оғритиб қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!