Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касаллик пайти Қуръон ӯқиш

01:14 / 06.07.2021 | Хадижа | 1129

Ассалому алайкум! Ёшим 21 да қиз бўламан 1 йилдан ӯтди мен мигрен касаллигига чалиндим, бунинг давоси йӯқ экан бу "хронический мигрен". Гап шундаки мен китоб ӯқисам ва маълум бир маҳсулотларни истеъмол қилсам касаллигим хуруж қилади. Шундан ӯзимни тияман. Мен Қуръон ёдлашни бошлагандим 7 пора бӯлганда бемор бӯлиб қолдим, шундан бери бошим оғрийди ёдлолмайман, Қуръон ӯқисам оғриқ кучайиб кетади. Рамазонда хатм қиламан дедим 5 порагача ӯқиб билдим қолганига яна касаллигим қӯзғади. Яқинда анча пасайганди бошим оғриғи шунга яна Қуръон ӯқишга ӯтгандим яна касаллигим қӯзғади. Бу сеҳр дебам бӯлмайди чунки дам солдирдим ӯзим ҳам дам солиб юраман суннатга мувофиқ, бу тиббий касал. Шунга Қуръон ӯқимай яшолмайман бу жуда қийин. Аллоҳимдан доим дуо қилиб сӯрайман. Саволим шуки мени касаллигим қӯзғаса ойлаб Қуръон ӯқиёлмайман шунга менга гуноҳ тушмайдими. Лекин ҳозирда Тафсири Ҳилолни ӯқияпман кам кам, шу кифоя қиладими мен учун. Унга қӯшимча Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сийратлариниҳам ӯқиёпман. Бунақа китобларни овоз чиқармай ӯқийман учун камроқ оғрийди, шунгаям 1 кунда 5 вароқдан 10 вароқгача ӯқийман, ундан ошса оғрийди бошим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имкон даражасида ҳаракат қилиб ўқийверинг. Аллоҳдан ёрдам сўраб, секин-секин кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Сиз имкон ва топгандингиздан ташқари нарсага масъул эмассиз. Ҳозирда кўплаб китобларнинг аудио шакллари мавжуд. Улардан ҳам фойдалансангиз бўлади. Илм олишга ҳозирги кунда шароит жуда яхши. Лекин нимани ўрганяпганингиз, қаерда ўрганяпганингизга эҳтиёт бўлинг. Ишончли масдарлардан ўрганишга эътиборли бўлинг. Қуръон ёдлашда ҳам эшитиб ёдлашингиз мумкин. Бу услубни тажрибадан ўтказган бирор мутахассис билан боғланиб маслаҳат қилинг. Албатта яхши шифокор топиб даволанишни ҳам ҳаракатида бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat