Ассалому алайкум! Мен Тошкент шаҳридаги масжидлардан бирига борганимда имом ҳар такбир айтганда азонда ҳам, иқоматда ҳам намозда ҳам "Аллоҳу акбар" лафзини "Аллоҳу ҳу акбар" шаклида талаффуз қилаётганини эшитдим. Балки адашгандирман деб қайта яна бориб яна шундай талаффуз қилганлиларига гувоҳ бўлдим. Арабчадан таржимада "Аллоҳ у буюкдир" каби таржима бўлгани учун шундай қиляпти деб ўйладим аммо ўзларидан сўрай олмадим. Айтингчи имомнинг шундай талаффузи тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ўзларидан сўраб кўринг. Балки сизга шундай эшитилгандир. Бундай талаффуз қилиш хато. Валлоҳу аълам!