Ассалому алайкум! Бир қўшнимдан 600$қарз олганман.1 ҳафтада қайтариб бериш шарти билан лекин 1 ҳафтада бера олмадим. Ҳар 3 кунда қарзини сўрайверди. Сотиладиган еримиз бориди, еримизни сотсак пулизни 700$ қилиб бераман сўрамасдан турсез дидим. Сабр қилиб сўрамасдан турганизга миннатдорчилик сифадида дедим. Кейин 2 ҳафтадан кейин чиқиб қурулиш бошладик пулимни берила деди. Ҳозир пулимиз йўқ уйимизда қурилишга кетадиган ҳом ашё бор ўшандан ишлатиб турила кейин оган қарзимиздан минус қиламиз дидим. Қўшним рози бўлди. Еримиз сотилди Алҳамдулилах. Энди қўшнимга 600$ бераманми ёки 700$?
– Ва алайкум ассалом! Сиз 700 қилиб бераман деганингиз нотўғри бўлган. 600ни берасиз холос. Ортиқча берсангиз судхўрлик бўлади. Берганга ҳам, олганга ҳам ҳаром. Валлоҳу аълам!