Мен сутни қайта ишлаш цехида ишлайман. У ерда сутни ивитиб творог олиш учун ачитқилар ишлатилади. Бу ачитқилар европа мамлакатларидан келтирилган. Ачитқилар тайёрлашда ҳайвонларнинг ҳазм қилувчи органларида учрайдиган ферментлар ишлатилади. Жумладан чўчқаникини ҳам. Творог тайёрлашда эса ачитқи жуда ҳам оз миқдорда солинади. Европадан келтирилган ачитқилар, чўчқадан олинадиган фермент билан тайёрланган. Шу ачитқи билан тайёрланган творог ҳаром ҳисобланадими?