Ассалому алайкум! "Жаннатнинг калити намоз, Калитнинг тишлари Халол луқма" шу хадис мавжудми?
– Ва алайкум ассалом! Айни сиз келтирган сўзлар билан ҳадис борлигини билмаймиз. Жаннатнинг калити намоз ҳақидаги саҳиҳ ҳадис қуйидагича келади:
عن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : "مِفْتَاحُ الْجَنَّةِ الصَّلاًةُ، وَمِفْتَاحُ الصَّلاَةِ الوُضُوءُ". رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳорат”, дедилар”, деди.
Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!