Ассалому алайкум! Мен турмуш қуриб, 1йилдан сўнг, оилавий низолар ва фарзандсизлик сабаб ажрашганман, юк кўтариб келинлик уйимдан чиқиб кетганимдан 3кун ўтгач билдим, 1ойлик хомиладор эканимни. Лекин, на отаси ва на ота тарафдан бирор қариндоши ҳабар олмаган, аксинча, болани олдириб ташлашимни талаб қилишган. Бола туғилганидан кейин ҳам ҳабар олмади отаси, ва оталик ҳуқуқидан нотариал вос кечиб берди. Алҳамдулиллаҳ, мен ўзимга тўқман, топганим бемалол болам иккимизга етади, алимент ҳам олмаганман отасидан. Саволим шуки, боламда унинг биологик отасининг ҳаққи қандай ва кэлажакда унинг олдидаги ўғиллик вазифаларини адо этиши шартми ёки яна турмуш қилсам, ўша инсон оталик қилса, унинг ҳаққини адо этиши билан кифояланса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Дунёга келишига сабаб бўлган отасини ҳам тарбия қилган кишини ҳам эҳтиром қилиш керак. Валлоҳу аълам!