Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ажрим

12:14 / 20.12.2023 | Дурдон | 1099

Ассалому алайкум! Ман хозирда чиройли синовдаман Алхамдулиллаҳ 6 йилдан бери фарзандим йуқ, охири эрим манга 6 ой шарт берди хамма яна даво чорасини қиламиз агар бўлмаса ажрашаман мани хам тушун 1 та фарзандман фарзандли бўлишни хохлайман дедилар мани эса оиламдан ажрашгим келмаябди яхши кўраман оилам эримни, Хозирда фақат тоат ибодатдаман эримни бу берган шартлари тўғрими ман нима қилсам бўлади ахир фарзанд неъматини манам эрим хам бор қила олмаймиз қанча тушунтирим йўқ шартда туриб олганлар, фарзанд асраб олайлик десам хам йўқ дейдилар бошқа қандай хўжайнимга тушунтирсам илтимос маслахат беринглар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албата фарзанд неъмати Аллоҳ таолонинг изнида. Биз бандалар бу учун дунёвий сабабларни қилишга буюрилганмиз холос. Натижа эса ягона Аллоҳга боғлиқ. Кўнглингизни чўктирманг. Шифокорларга яна қайта кўрининг. Натижа бўлмаса оилангизни сақлаб қолиш учун эрингизни кўнглини олишдан бошқа чорангиз йўқ. Бу масалада жанжал чиқариш ижобий натижа бермайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat